Бир одам ҳаром иш ортидан бойиб кетди. Пулларини эса фақат ҳалол ва яхши ишларга сарфлайди. У қилаётган ишларини нотўғрилигини тушунарди. Энди у ҳалол, даромадли иш бошлади. Бу ишга тикилган пул эса, биринчи касбдан топилган. Биринчи ишини ташлади, тавба қилди ва бошқа ҳаром ишга аралашмасликка аҳд қилди. Ана шу ҳолатга шариатимизнинг муносабати қандай?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ҳаромдан тавба қилган одам ҳаромдан қутилиш учун унинг миқдорини ўзи белгилаб камбағалларга бериб юборади.