Руҳий тарбия борасида

СаволларМавзу: Руҳий тарбияРуҳий тарбия борасида
Akmal сўради 3 йил аввал

Ўзимдаги бундайин руҳий заифлик ҳусусида. Аллоҳга беадад шукрлар бўлсинки сизнинг ва бошқа улуғ алломаларимизнинг динимизга доир китобларини ўқиб бормоқдаман. Айниқса сиз таълиф қилган «Руҳий тарбия» китобини икки бора ўқиб чиқдим. Лекин минг афсуслар бўлсинки ўз илмимга амал қилиб руҳий тарбия илмидаги тавсияларга амал қилиш қийин бўлмоқда. Дангасалигим туфайли баъзида намозларни ҳам қазо қилиб қўймоқдаман, Аллоҳни зикр қилишда ҳам эринчоқликка йўл қўйяпман. Албатта бу ҳолатимдан ўзимни қўярга жой тополмаяпман. “Руҳий тарбия” китобингизни Имом Ғаззолийнинг «Мукошафат ул қулуб» каби китобларини қайта-қайта ўқисам ҳам фойда бўлмаяпти. Ҳазрат сиздан илтимос менга тўғри йўл кўрсатсангиз. Баъзи ҳолатларда шу юришимдан жуда қаттиқ қўрқиб кетаман. Сизнинг насиҳатингизга жуда муҳтожман, мендаги бундайин тушунарсиз ҳолдан қандай қилиб қутилса бўлади?

1 жавоб
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Маъмурият жавоб берди 3 йил аввал

Доимо Аллоҳ таолони зикр қилиб, таҳорат билан юринг.