Пайғамбаримиз(с.а.в) карикатурасини нега чизишди ?

СаволларМавзу: Бошқа ақийдавий масалаларПайғамбаримиз(с.а.в) карикатурасини нега чизишди ?
Umid Abulkasimov сўради 3 йил аввал

Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо(с.а.в.) карикатурасини чизган журналистларга хужум қилингани ва журналистлардан 12 кишини ўлдирилгани ҳақида яқинда ўқиб қолдим. Бутун чет-эл оммавий ахборот воситаларида шу ҳақда ёзишмоқда. Ҳазрат шу ҳақда фикрингизни билмоқчи эдик. Уларнинг ўлдирилиши тўғрими? Ҳар хил тортишувларга сабаб бўлаётган бу масалада мусулмонлар қандай йўл тутишса тўғри бўларди?

1 жавоб
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Маъмурият жавоб берди 3 йил аввал

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни карикатура қилиш мутлақо нотўғи. Ғарбликларнинг кўпчилиги ҳам бу ҳақиқатни тан олишади. Бу биринчи бор бўлаётгани йўқ. Авваллари ҳам бир неча марта бўлган. Бутун дунё бўйлаб норозиликлар бўлган. Халқаро ташкилотлар бундай қилмасликка чақирган. Аммо баъзилар бу ишни ўзига касб қилиб олганга ўхшайди. Барчага хилоф иш қилиб ном чиқаришга уринишган бўлишлари мумкин. Мусулмонлар учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жонларидан ҳам устин. Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларидан ҳам устин кўришлари матлуб.