Араб тили қоидалари бўйича гоҳида гапирувчи ўзининг улуғлигини таъкидлаш маъносида «Мен» ўрнига «Биз» ишлатилиши бор гап. Қуръони Каримнинг ҳар бир сўзи ва ҳарфи Аллоҳдан. Аллоҳ нима қилишини Ўзи билади. Банда унга таслим бўлишдан бошқага ярамайди. Жумладан, нима учун Аллоҳнинг гапи банданикига ўхшамаяпти деб ҳам бўлмайди. Аллоҳ истаса, «Мен» дейди, истаса «Биз» дейди, истаса «У» дейди Ўзи билади.