Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

"Олтин Силсила" ҳақида

08:22 / 22.04.2015 | bEk leader | 2673

Ассалому алайкум! Мен яқинда "Олтин Силсила" китобини сотиб олдим. Лекин унда шарҳлар йўқлиги сабабли уни унчалик тушунмадим. Талабалигим учун уни сотиб бошқа ўзим тушунадиган китоб сотиб олмоқчи эдим. Лекин энди фикрим ўзгарди. У китобни шаҳримдаги масжидга ҳадя қилсам, намозхонлар у китобни ўқиса ва одамларга тушунтирса, бизга савоби бўладими ёки бирор толиби илмга ҳадя қилсамми? Кейин у ҳадяни ота-онам номларидан берсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Нобел мукофотини олган бир кишидан қандай қобилият эгаси эканлиги ҳақида сўрашганида “менда ҳеч қандай қобилият йўқ. Фақат меҳнаткашман холос. Мисол учун айтсам, бир кун қўлимга бир китоб тушиб қолди. Уни бир неча бор ўқисамда тушуна олмадим. Шу тарзда 63 бор бошдан охиригача ўқидим. Кейин тўлиқ тушундим. Китоб менга деярли ёд бўлиб қолди” деган экан. Арабларда “китобга қаттиқ туриб, уни нима демоқчилигини сўрасанг, у сўзлаб юборади” деган мақол бор. “Олтин силсила” китоби ўқиб, ёдлаб, тушуниб ва унга ихлос билан амал қилишга энг лойиқ китобдир. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat