Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Олий ўқув юрти ҳақида

16:57 / 25.04.2015 | Farruh Vohobjonov | 2875
Ассалому алайкум! Мен Фарруҳ Воҳобжонов ҳозирда Корея давлатида таҳсил оляпман. мени ўйлантираётган савол шундаки, ҳозир муоммолар боис Кореядаги бошқа Университетга ўқишмни кўчирмоқчи эдим, лекин мен ўтмоқчи булган бизнес йўналиши Ҳаннам университети томонидан очилган бўлиб , бу университет Христиан университети ҳисобланар экан, шунинг учун фикримдан қайтмоқчиман, Мусулмон фарзандни бундай униврситетда ўқиши мумкинми ? Агар саволим ўринсиз бўлган бўлса узр сўрайман. Жавоб учун олдиндан ташаккур!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Агар ҳозирги пайтда ўқиб турган жойингизда ўқишни давом эттиришга бирор монелик бўлмаса, у христиан универститетига ўқишни кўчирманг. Лекин иложи йўқ, бундан бошқа чораси бўлмаса, Ҳаннам универститетида ўқиш жараёнида сизнинг ақийдангиз, ахлоқингиз, энг асосийси динингизга ҳалал бўлмаса, яъни эътиқодингиз бошқача тарафга ўзгариб кетиш хавфи бўлмаса, ўқишни кўчиришингизни зарари йўқ. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat