Ассалому алайкум! Биз Канада давлатида яшаймиз ва ўғлимиз номига келажакда олийгоҳда ўқиши учун банкда пул жамғарамиз. Шу пулдан закот бериш ҳақида шу ерлик илмли одамдан сўрасак, “бир марта берасиз кейинги йили берилган пулдан бермайсиз, қўшилса қўшилган пулдан берилади бўлмаса йўқ” деди. Биз жуда иккиланиб қолдик, чунки аввал яна бошқа илмли одамдан “ҳажга бориш мақсадида ёлғон ишлатса бўладими” деган саволимизга “маъзурат учун бўлади” деган жавоб асосида ҳаракат қилиб, изтироб келган эди. Шунинг учун сизлардан сўрашга қарор қилдик. Биз нима қилайлик?
Ва алайкум ассалом! “Бир марта берасиз, кейинги йили бермайсиз” дейиши нотўғри.http://fiqh.uz/index.php/ibodat/zakot Валлоҳу аълам.