Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ақиқани қандай ўтказганим дуруст?

05:02 / 04.06.2015 | Zafarov Murodjon | 3202

Ассаламу алайкум! Аллоҳ таолога ҳисобсиз ҳамду-санолар бўлсинки Шайх Ҳазратлари ва оила аъзоларимиз дуоларини қабул қилиб бизга ўғил фарзанд ато этди. Ҳазратимизнинг таҳрирларидан ўтказиб қўйган эдим Муҳаммад Зафар деб исм қўйдим. Аввало фарзандим ҳақига дуо қилсаларингиз. Саволим ақиқа ҳақида. Аллоҳ хоҳласа 6-июнда, яъни туғилганининг 7-куни ақиқа қилиш ниятидаман. 2 қўй сўйсам, 40-50 килограм гўшт бўлади. Гўштни пишириб атрофимиздаги 20-30 хонадонга тарқатсам бўладими? Ёки уйга чақирайми? Чақирсам бир уйдан бир киши келар, уйига юборсам болалари билан кўпчилик бўлиб истеъмол қилса савоби кўп бўлади деб ўйлайман. Сочи оғирлиги микдоридаги кумуш қийматига тенг пулга овқат соладиган идиш (20-30 та) сотиб олиб, овқати билан тарқатиб юборсам, шу ҳукмни яъни сочи оғирлигидаги кумуш қийматида садақа беришни бажарган бўламанми? Имконият даражасида эртарок жавоб берсаларингиз. Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ барчаларимиздан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳадя уч қисмга бўлинади. Пул ҳолатида бериш, таом тайёрлаб уйига олиб бориб бериш, таом тайёрлар уйига чақириб зиёфат қилиб бериш. Улардан энг афзали биринчисидир. Ақиқада бунинг имкони бўлмагани учун иккинчисига амал қилингани афзал. Пиширмай ҳомлигича тарқатиш мустаҳабга ҳам мувофиқ. Соч оғирлигича кумушни садақа қилиш аслини бажара олишга имкон бўлса яхши, имкони бўлмаса одамларга қулайини қилиш мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat