Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Салом бериш ҳақида

17:23 / 06.06.2015 | Ali_al-Qori | 3506

Ассалому алайкум! “Ижтимоий одоблар” китобининг мп3 сида, “фосиққа, фожирга салом берилмайди” деб эшитган эдим. Бугунги кунда бенамозлар, яъни гуноҳни ошкора қилувчи фосиқлар жуда ҳам кўп. Ўзимдан ёши катталарга салом бермай кўришишим ноқулайлик туғдираяпти. Баъзилар “намозхонларга салом бериб, бизга салом бермайсиз” деб танқид ҳам қилишмоқда. Мен мазкур ҳолатда бардавом бўлишим керакми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 4326. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига киришга изн сўради. Бас, у зот:
«Унга изн беринглар. У ўз уруғининг қандай ҳам ёмон биродари ёки уруғининг қандай ҳам ёмон ўғли», дедилар.
У кирганда эса унга мулойим гап айтдилар. Мен:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Айтган гапингизни айтдингиз-у, кейин унга мулойим гапирдингиз?» дедим.
«Эй Оиша! Одамларнинг ёмони – одамлар унинг фаҳшидан қўрқиб, тарк қилганларидир (ёки ташлаб қўйганларидир)», дедилар».
Тўртовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Уламоларимизнинг таъкидлашларича, ушбу ҳадиси шарифда номи зикр қилинмай, у ҳақда сўз кетаётган одамнинг исми Махрама ибн Навфал бўлган. Мазкур шахс мунофиқ ва фосиқ одамлардан бўлган. Шунинг учун ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у ҳақда ўзига эшиттирмасдан, мазаммат сўзини айтганлар. У зот бу билан унинг ёмонлигини бошқаларга билдириб, уларнинг ундан эҳтиёт бўлишлари чорасини кўрганлар.
Ушбу ҳадиси шарифдан ёмон одамларнинг шарридан сақланиш, улар билан муроса қилиш мақсадида мулойим сўзлаш мумкинлиги келиб чиқади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat