Нафс ва шайтон

СаволларМавзу: Руҳий тарбияНафс ва шайтон
Nazirjon Yusupov сўради 2 йил аввал

Ассаламу алайкум!
1. Биз инсонлар бир гуноҳ иш қилиб қўйсак, масалан намозни қазо қилиш ёки жамоат намозига бормаслик каби, бунга шайтон алайҳи лаънани ҳийласига учган бўламизми ёки нафсимизга қул бўлган бўламизми?

2. Бизни гуноҳ ишлар қилишга ундаётган нарса нафсимизми ёки шайтон алайҳи лаънами? Фарқини қандай билсак бўлади. 

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 йил аввал

Ва алайкум ассалом! 1). Иккисининг ҳам фитнасига дучор бўлган бўласиз. Тасаввуф машойихларининг кўрсатмаларига биноан, бир гуноҳ ишни қилишга қайта-қайта ундовчи ва унда маҳкам туриб олувчи нафс бўлади.
2). Бир гуноҳга ундаб, ундан бош тортсангиз бошқасига ундовчи шайтон бўлади дейилган. Валлоҳу аълам.