Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Суфийлар

19:37 / 06.07.2015 | Мухриддин Абиддинов | 5292

Ассалому алайкум! Суфийлар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрганлар ва Аллоҳга энг яқин одамлардир. Нега Осиёни кўп халқи зикр ва фикр аҳлини ёқтиришмайди? Пири йўқнинг пири шайтон эмасми? Аввалда ҳар бир боболаримизни пирлари бўлган, шулар йўли билан юрган, нега ҳозирги авлодлар қарши чиқади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Силсиласи Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга етиб борган, шариатга хилоф бўлмаган, тўғри эътиқоддаги тасаввуфни ҳеч ким ва ҳеч қачон қораламаган. Лекин бугунги кунда шариатимизга зид бўлган эътиқоддаги, жаҳолатни илгари сурувчи, фиқҳий китобларимиздаги ҳукмларга хилоф қилувчи “сохта тариқат пешволар”и пайдо бўлган. Шунинг учун ихтилофлар ҳам кўпайиб кетди. Устозимизнинг "Тасаввуф ҳақида тасаввур" китобларини олиб ўқишни тавсия қиламиз. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat