Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Савдодаги келишув

11:34 / 26.07.2015 | Akmal Abdullayev | 2692

Ассалому алайкум! Ҳурматли Зикр аҳлидан сўранг фидоийлари сизларни ўтиб кетган Ийд Рамазон Ҳайити билан муборакбод этаман. Сиз азизларга бир масала юзасидан савол беришга ижозат этсангиз. Яқинда оила даврасида суҳбатлашиб ўтирганимизда бевосита рибодан гап кетди. Бир яқинимиз “фоизи бор ҳамма нарса рибога киради, масалан савдода фойда ёки зарарни фоизларда ҳисоблаш ҳам рибо, тушган фойданинг 50% меники 50% сеники дейишлик ҳам рибога киради” деб қолдилар. Албатта рибо ҳаром, лекин ҳисоб-китобларни фоизларда ҳисоблаш менимча рибо бўлмаса керак. Шу масалани ўзимча ҳал қилмасдан сиз азизларимиздан сўраб билишга қарор қилдим. Жавобинггиз учун олдиндан раҳмат. 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Рибо дегани асосан зиёдалик маъносини билдириб, бу ҳақида Аллоҳ таоло “Рум” сураси 39-оятида : 

Одамларнинг моллари ичида зиёда бўлсин деб, рибо учун берган молингиз Аллоҳ ҳузурида зиёда бўлмас. Аллоҳнинг юзини кўзлаб берган закотингиз эса, бас, ана ўшалар бир неча баробар қилиб олувчилардир.

«Рибо» ўзбек тилида «судхўрлик» деб юритилади. Рибо бир одам иккинчисига маълум миқдор пулни маълум муддатга, устига фоиз қўйиб қайтариши шарти ила беришидир. Бунда пул эгаси ҳеч қандай меҳнатсиз, фақат пул бериб тургани учунгина текин фойда кўради. Пул олувчи эса фойда кўриш-кўрмаслигидан қатъи назар, белгиланган муддатда келишилган фоизни қўшиб, пулни эгасига қайтариши лозим. Бу нарса Исломда ҳаром қилинган. Рибо орқали одамлар пулларини зиёда қилишни истайдилар. Аммо Қуръони Карим бу ҳақда бошқача ҳукм айтмоқда” (Тафсири Ҳилол). 

Рибо асосан устамага ҳам тўғри келади, фойдани фоизларда белгилаш ҳамма вақт ҳам рибо бўлавермайди. Масалан : Музороба ва ширкат муомалаларда тушган фойдани фоизларда белгилаш шарт қилинган. Икки ёки ундан ортиқ киши маълум маблағ тикиб иш бошлаганда, ҳар бир маблағ тикувчининг дастмоя ва фойдаси фоизларда белгиланади. Бу эса ҳеч қандай рибога кирмайди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat