Намоздаги ҳолат

СаволларМавзу: Руҳий тарбияНамоздаги ҳолат
Sitora сўради 2 йил аввал

Ассаламу алайкум! Менга ёрдам беринглар. Мени ёшим 22 да, ҳозир Россияда ишлаябман, Аллоҳга шукрлар бўлсин мени ҳидоят сари бошлади. Лекин илмим камлиги учун шу саволларни йўллаябман. 1) Мен олдин жуда яхши намоз ўқирдим, нима сабаб бўлди ўзим ҳам билмийман намозни тарк қилдим. Аллоҳим Ўзи кечирсин, энди пушаймонман ва ҳозир яна намоз бошлаганман. Лекин негадир ҳозир жуда кўп нарсларни эсдан чиқарибман. Аллоҳга шукр суралар эсимда, улар эсимдан чиқмаган эсимдан чиқанларини китобга қараб ўқийман. Мен саждага борганда оёқ қандай туруши керак? Мени бир тожик опам борлар, улар оёқларни ўнг тарафга қаратган ҳолатда саждага борар эканлар, мен эса оёқларимни тўғрига қаратиб сажда қилиб, кейин оёқларимни ўнг тарафга қаратаман. Мен “балким мени илмим камдир” деб бугун у опамни айтганидай қилдим. Қайсимиз тўғри қилдик?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 йил аввал

Ва алайкум ассалом! Икки товон кўтарилиб, оёқларни учи ерга тегиши ва қиблага қараб туриши керак. Сиз қилган иш суннатга мувофиқ. Валлоҳу аълам.