Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Китоб ўғриси

13:41 / 07.09.2015 | Gunohkor banda97 Bahodirov | 2965

Ассалому алайкум! Бизлар қўшимча дарсларга борганимизда бир домламиз(аёл киши) бир гапни : “Ўғрилик қилманглар, ўғирлик қилсанглар ҳам китоб ўғриси бўлинглар” деб нуқул шу гапни такрорлайверарди. Бу гаплари мутлақо хатолигини биламан. Бировнинг мулки бўлса китобми, ёки бошқа нарсами? Савол шундайки бу домламиз гуноҳ ишни гуноҳ эмас деяётганига кофир бўлиб қолмаганми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳар бир инсон хусусан балоғатга етганлар сўзлаётган гапларига эътибор беришлари зарур. Уни шариатга мувофиқ ёки зид эканлигини тафаккур қилиши шарт. Чунки кишиларнинг баъзи бир сўзлари шариатга зид эканлиги кўп ҳолатларда учрамоқда. Бу ҳолат уларнинг ўзлари билмаган ҳолда диндан чиқиб қолишларига сабаб бўлиши мумкин. Шариатимизда бу гапларни ҳазиллашиб гапирдими ёки ўйламай гапирдими, фарқи йўқ. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Банда парво қилмай, “зарари йўқ” деб бир гапни гапириб қўяди. У эса уни дўзахдан етмиш йиллик масофага тушириб қўяди” деганлар. Ўшалардан энг хавфлиси Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни “ҳалол”, “қилса бўлаверади” деб ёки уларни чиройли санаб “яхши иш” деб билишдир. Сиз айтган ўғрилик қилиш шариатимизда қатъий ҳаром ҳисобланади. Бу борада кўплаб ояти карима ва ҳадислар келган. Юқоридаги гапга биноан ўғриликни хусусан китобни ўғирлаб ўқишни ҳалол санагувчилар, шариатимиз ҳукми бўйича диндан чиқиб қолади. Шунингдек шариат “ҳалол” ёки “мубоҳ” қилган амалларни “ҳаром, қабиҳ” санаш ҳам куфр ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat