Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бошқа диндагиларнинг яхши амаллари

18:38 / 14.09.2015 | Jahonshoh | 3238

Ассалому алайкум! Мен жуда кўп дуч келадиган савол бермоқчиман. Тўғрироғи, менга шу саволни ўртага ташлашганида, қониқарли жавоб бера олмайман. Ислом динида бўлмаган христиан, баптист, буддизм ва ҳоказо инсонлар бўлиб, шу шахслардан ҳам бизнинг динимизда савоб ҳисобланган яхши амаллар қиладиганлари ҳам бор. Бир танишим билан бу борада кўп тортишамиз. У киши "бир христиан яхши амаллар қилса, масалан мусулмонларга масжидлар, кўприклар қуриб берса, аммо ўзи Исломда бўлмаса, унда нима бўлади" деган саволига ҳеч иккиланмай “жаннатга кирмайди, чунки Аллоҳ ширкни кечирмайди” деб жавоб берсам ҳам, уни бу жавобим қониқтирмайди. Устозлар, мен нима деб жавоб берсам бўлади? Саволим ўринсиз бўлган бўлса узр сўрайман.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло  “Анъом” сураси 88-оятида :
Ана ўша Аллоҳнинг ҳидояти бўлиб, бандаларидан Ўзи хоҳлаган кишисини унга ҳидоят қилур. Агар улар ширк келтирсалар, қилган амаллари албатта ҳабата бўлиб кетар эди.
Демак, пайғамбарларга берилган нарсалар Аллоҳ томонидан башариятнинг ҳидоят топиши учун берилган нарсалардир. Ким уларга эргашса, ҳидоят топади. Кимки ундан четга чиқиб, Аллоҳга ширк келтирса, қилган амали беҳуда бўлиб, унинг ҳалокатига сабаб бўлади.

Аллоҳ таоло “Зумар” сураси 65-оятида :
Батаҳқиқ, сенга ва сендан олдин ўтганларга ҳам: «Агар ширк келтирсанг, албатта, амалинг беҳуда кетур ва албатта, зиён кўрувчилардан бўлурсан.


Фурқон” сураси 23-оятида :

Ва қилган амалларига келиб, уларни тўзон каби сочиб юборамиз.
Кофирларнинг бу дунёда қилган баъзи бир яхши амалларидан умидлари бўлиши мумкин. Аммо иймон бўлмаганидан кейин, у ишлар ҳеч фойда бера олмайди. Қиёмат куни Аллоҳ таоло у амалларни ҳам тўзон каби сочиб юборади.
Кофирлар ана шундай таҳликали бир ҳолда турганларида, мўминларнинг аҳволи умуман бошқача бўлади:

Иброҳим” сураси 18-оятида :

Роббларига куфр келтирганларнинг амалларининг мисоли худди бўронли кунда шамол учириб кетган кулга ўхшайдир. Касб қилган нарсаларидан бирор нарсага қодир бўлмаслар. Ана ўша ўзи бутунлай адашувдир.
Кофирлик ана шундай ёмон нарсадир. Ҳар қандай амал ҳам, агар эгасида кофирлик бўлса, беҳудага айланади. Кофирлик ҳар қандай яхши амални худди кулга ўхшатиб, кераксиз қилиб қўяди. Чўғи йўқ кул бефойда нарсага айланиб, уни шамол тўзитиб, учириб кетганидек, кофирларнинг амаллари ҳам беҳуда кетади. Ҳа,
«Роббларига куфр келтирганларнинг амалларининг мисоли худди бўронли кунда шамол учириб кетган кулга ўхшайдир».
Улар турли амалларни қилишлари мумкин, аммо фойда ола билмайдилар. Ҳа,
«Касб қилган нарсаларидан бирор нарсага қодир бўлмаслар. Ана ўша ўзи бутунлай адашувдир».

Оли Имрон” сураси  22-оятларида :
 
Ана ўшалар амаллари бу дунёю охиратда ҳабата бўлганлардир ва уларга ёрдам берувчилар йўқдир.
Иймонлари йўқлиги, Аллоҳнинг оятларига куфр келтирганлари туфайли уларнинг баъзи қилган яхши ишлари ҳам бекор кетади. Уларга амаллари савоб ва нажот келтирмайди. Ҳамда уларнинг бошларига мушкул иш тушган пайтда ёрдамчилар йўқдир.

Яна “Каҳф” сураси 103-105-оятларида ҳам :
103. Сен: «Сизга амаллари юзасидан энг кўп зиён кўрувчиларнинг хабарини берайми?
104. Улар бу дунё ҳаётидаёқ саъй-ҳаракатлари ботил бўлган, ўзлари эса, гўзал иш қиляпман, деб ҳисоблайдиганлардир», – дегин.
Эй Муҳаммад, сен одамларга: «Бу дунёда қилган амаллари туфайли энг кўп зиён кўрувчиларнинг ким эканини хабар қилайми, айтиб берайми?» – дегин. Уларнинг қилган амаллари охиратга қолиш у ёқда турсин, бу дунёнинг ўзидаёқ ботил бўлади. Қилган саъй-ҳаракатлари бефойда бўлади. Ҳолбуки, улар ўзларича, жуда яхши иш қиляпмиз, деб ўйлайдилар. Ана шундай одамлар ким эканини айтиб берайми?

105. Ана ўшалар Роббларининг оятларига ва У Зотга рўбарў келишга куфр келтирганлардир. Бас, уларнинг амаллари ҳабата бўлди. Қиёмат куни уларга ҳеч қандай вазн бермасмиз.
Яъни юқоридаги икки оятда тасвирланган, амаллари беҳуда кетадиган, жуда яхши ишларни қилмоқдамиз, деб гумон этсалар ҳам, бу дунёнинг ўзидаёқ саъй-ҳаракатлари ботил бўладиган кимсалар,
«Ана ўшалар Роббларининг оятларига ва У Зотга рўбарў келишга куфр келтирганлардир».
Яъни улар Аллоҳнинг оятларига ва қиёмат кунига куфр келтирган кимсалардир. Шунинг учун ҳам:
«...уларнинг амаллари ҳабата бўлди».
Бир неча бор айтиб ўтилганидек, «ҳабата» сўзи аслида заҳарли хашакни еб қўйган ҳайвоннинг қорни шишиб кетиши маъносини англатади. Сиртдан қараганда, ҳайвон хашак еб, қорнини тўйдирганга ўхшайди. Аслида эса қорнига кирган таомдан унга ҳеч фойда бўлмайди. Балки зарар етади. Ҳатто қорни ёрилиб, ўлиши ҳам мумкин.
Шунга ўхшаш, кофир ҳам, сиртдан қараганда, яхши иш қилаётганга ўхшайди. Лекин аслини олганда, у худди заҳарли хашак тановул қилаётган ҳайвон каби, беҳуда уринаётган бўлади. Қилаётган амали зое кетади.
«Қиёмат куни уларга ҳеч қандай вазн бермасмиз».
Яъни қиёмат куни кофирларнинг ҳеч қандай қадр-қиймати бўлмайди. Уларнинг бу дунёда қилган амалларининг вазни ҳам бўлмайди. Чунки Аллоҳнинг наздида ҳамма қадр-қиймат ва амалларнинг вазни иймонга боғлиқ. Иймони йўқнинг қадри ҳам йўқ, қиймати ҳам йўқ. Унинг қилган ишининг вазни ҳам йўқ.

Аъроф” сураси 147-оятида :

Оятларимизни ва охират мулоқотини ёлғонга чиқарганлар – уларнинг амаллари ҳабата бўлди. Улар фақат қилиб юрган амалларининг жазосини олурлар.
Яъни иймонсиз бўлганлари учун баъзи бир қилган яхши амаллари ҳам самарасиз бўлади. Уларга бу амалларидан савоб тегмайди. Бундай ҳолга араб тилида «Иши ҳабата бўлди», дейилади. «Ҳабата» сўзи заҳарли ўсимликни кўп еб қўйиб, қорни шишиб ўлган ҳайвонга нисбатан ишлатилиши аввал айтиб ўтилган эди. Иймонсизларнинг ҳам қилган амаллари ана шунга қиёсланмоқда. Ҳақиқатан, Аллоҳ таолонинг оятлари, белгилари ва мўъжизаларини кўриб-билиб туриб, уларни ёлғонга чиқарганлар, охират кунига иймон келтирмаганлар ана шундай қисматга лойиқдирлар.("Тафсири Ҳилол") Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat