Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қурбонлик

22:46 / 27.09.2015 | ABDUTOLIBI | 2701

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар аввалам бор Қурбон ҳайити билан табриклайман. Саволим : одамлардан қарзи бор одам қурбонлик қилса бўладими? Унинг бу иши шаръан жоизми? Жавоб учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Одамлардан қарзи бор одамнинг қарзидан ташқари нисобга етарли моли бўлса, зиммасига қурбонлик қилиш вожиб. Агар қарзидан ташқари моли нисобга етмаса, вожиб эмас. Қарзини тўлаш ўрнига қурбонлик қилиши учун ҳақдорларнинг ижозати бўлиши керак. Улар ижозат бермасалар қурбонлик қилиши жоиз эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Тўлашга имкони бўла туриб, қарзни кечиктириш зулмдир” деганлар. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat