Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўзини “кофирман” дейиш

15:10 / 28.09.2015 | Bozorboy | 2785

Ассалому алайкум! Ўтиб кетган муборак Қурбон Ҳайити билан барчангизни чин дилдан муборакбод этаман. Саволим : мен Россияда ишлайман, Аллоҳга шукур намоз ўқийман, лекин бизни ёнимизда бир одам ўзини бир неча марта “мен кофирман” деб айтди. Мен “ундай деманг ёмон бўлади” десам, мени ёмон кўради. У одамни ақли ҳуши жойида, у кишини бир неча бор бу йўлдан қайтармоқчи бўлдим, лекин у “менинг отам “Бисмиллаҳни” айтмаган, мен ҳам айтмайман” дейди. Яна у киши намозхонларни ҳам ёмон кўради. Айтингларчи у одамни қандай бу йўлдан қайтарса бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Агар ҳолат шу даражада бўлса, унга тўғридан-тўғри панду насиҳат қилишни тўхтатиш керак. Ундай одамларни ўзлари ҳурмат қиладиган, гапини оладиган, илмли ва ҳикмат билан иш тутадиган кишига рўбарў қилиш керак. Ақоид китобларимизда “баъзи кишиларнинг оғзидан куфр сўз чиқишини била туриб, унга жавоб берса кофир бўладиган саволларни бериш куфр саналади” дейилган. Шунинг учун баъзи бир эътиқод қилиниши зарур бўлган нарсаларни билмаган кишиларга “Шу нарсага эътиқод қилишни фарзлигини билмайсизми” деган саволни бериш ўрнига, “Бу нарсалар бизнинг Ислом динида эътиқод қилиниши зарур, билиш фарз” дейиш керак. Чунки у “Билмайман” деса кофир бўлиб қолади. Бунга сабабчи бўлмаслик керак. Қайсар кишиларга ҳам унинг оғзидан куфр сўзлари чиқиши ғолиби гумон бўлса, улар билан бахслашмаслик ва кофир бўлиб қолишига йўл қўймаслик керак. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat