Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ҳаж сафарида

18:55 / 28.09.2015 | ismoil9505 | 2685

Ассалому алайкум! Биз ҳаж амалларини бажариб, Шайтонга тош отганимиздан кейин, қурбонлик қилингунича сочимизни олдириб қўйдик. Чунки шу куни сўйилган қурбонликлар кўпайиб кетгани ва ҳаво исиб, айниб, яроқсиз ҳолга келиб қолиши хавфи борлиги учун қолдирилганди. Бизни қурбонликлар 2 кун ўтиб сўйилди. Шу ҳолатда бизга зарари йўқми ёки бизга жарима вожиб бўлдими? Жавоб учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ақаба тошини отиш, қурбонлик қилиш ва соч олдириш амаллари орасида тартибга риоя қилиш: Ушбу учта амалар орасида тартибга риоя қилиш вожибдир. Унинг тартиби қуйидагичадир:
1. Қурбонлик куни ақаба тошини отиш;
2. Қурбонлик лозим бўлса, қурбонлик қилиш;
3. Сочни олдириш ёки қисқартириш.
Агар ҳожи тош отишдан олдин қурбонлик ёки соч олдириб қўйса ёки қурбонликдан олдин соч олдириб қўйса, жаримасига қурбонлик лозим бўлади. Ҳа, тавофи зиёратни ушбу учта амалдан олдин қилиш суннатга хилоф бўлсада, лекин қурбонлик қилишни вожиб қилмайди.
وَالتَّرْتِيبُ بَيْنَ الرَّمْيِ وَالْحَلْق وَالذَّبْح يَوْمَ النَّحْرِ.
“Тош отиш, соч олдириш ва қурбонлик куни жонлиқ сўйиш орасида тартибга риоя қилиш вожибдир” (Баҳрур роиқ). Жиноят жонлиғини ҳар ким ўз ватанида эмас, балки Маккада сўйилинади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat