«Пир» деб айтиш

СаволларМавзу: Руҳий тарбия«Пир» деб айтиш
Zafarov Murodjon сўради 2 йил аввал

Ассаламу алайкум! Савол-жавоблар архивидан Ҳазратимизнинг пир ҳақида берилган саволга «пир устоз дегани» деган жавобларини ўқидим. Шайхимиздан кўп нарсани ўргандик, ўзларидан сўрадик, китоблари орқали билдик, зикрларни тартибга туширдик ва ҳоказо. Биз Ҳазратни “пиримиз” десак бўладими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 йил аввал

Ва алайкум ассалом! “Пир” сўзи устозимиз айтганларидек “Устоз”, “Муршид” ва “Тарбиячи” маъноларини билдиради. Лекин ҳозирги кунимизга келиб бу сўз, фақат бошига мушкул тушганида мадад сўрайдиган сиймога айланиб қолган. Шунинг учун “Пир” сўзини ишлатмасдан “Устозимиз” дейиш билан кифояланган афзал. Валлоҳу аълам.