Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тавба

12:27 / 22.10.2015 | Farhod772 | 3460

Ассалому алайкум! Мен бир жойда "Эртага яна айни гуноҳни қилсанг ҳам, бугунги гуноҳинг учун тавба қил, балки ажал эшигингни тақиллатиши мумкин, ҳеч бўлмаса амал дафтарингда битта тавбанг бўлсин" деб ёзилганини ўқиган эдим. Буни қандай тушуниш мумкин? Инсон бир гуноҳни давомий қилиб, эртасига айни гуноҳни қилишини билса ҳам, бугунгисига тавба қилиб юрса ҳам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! «Тавба ва унинг шартлари» ҳақида имом Нававий қуйидагиларни айтади:
«Ҳар бир гуноҳдан тавба қилиши вожибдир. Агар қилинган гуноҳ банда билан Аллоҳ таолонинг орасидаги иш бўлса, одам боласининг ҳақига боғлиқ бўлмаса, тавбанинг тўғри бўлишига уч шарт бордир:
1. Маъсиятдан бутунлай ажраб чиқиш.
2. Уни қилгани учун надомат қилиш.
3. Абадул абад уни қайтармасликка азму қарор қилиш.
Ушбу шартлардан бирортаси бўлмаса, тавба тўғри бўлмайди.
Агар қилинган гуноҳ одам боласининг ҳақига боғлиқ бўлса, тўртинчи шарт – ўша одамнинг ҳақидан қутилиш зиёда қилинади.
Ҳақ молу мулк ёки шунга ўхшаш нарса бўлса, уни эгасига қайтарилади.
Ҳақ шаръий жазога лойиқ иш бўлса, ўзини жазога тутиб беради ёки ҳақ эгасидан афв қилишини сўрайди.
Агар ҳақ ғийбат каби маънавий нарсаларда бўлса, мазлумдан ҳақини ҳалол қилишни илтимос қилади». Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat