Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ажрашиш тўғрисида

15:51 / 26.10.2015 | Ahlyu sunna wal djamaa | 2947

Ассаламу алайкум! Эр-хотин ажрашишса, эри хотинига бирор мулк ажратиб бериши керакми? Аёл киши “нима у билан шунча яшаб кўчада қоламанми” деб бирор нарса талаб қилишга ҳақлими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шариатимиз энг нозик нуқталаргача катта аҳамият берган. Ушбу ҳолатга тушиб қолишга ҳам эътибор қаратган. Аёл турмушга чиқишидан олдин, мабодо турмушидан ажраса, қуп-қуруқ қолавермаслиги учун “маҳр” деган нарсани тайин қилган. Маҳр уй бўлиши ҳам, қиммат баҳо нарсалар бўлиши ҳам мумкин. Улар қўлига текканидан кейин тижоратга қўйиши ҳам мумкин. Агар тижорат қилувчи аёлнинг эри бўлса, эрига қарзга бериши ҳам мумкин. Эр-хотин бирга ҳаёт кечирган вақтларида турар-жойига ёки уловларига қўшган хиссасини қайтариб олиши ҳам мумкин. Шариатимизнинг аёлларга берган ушбу ҳуқуқларидан фойдаланиши керак. Агар фойдаланмаган бўлса, бошқа бирор нарсани талаб қилишга ҳаққи йўқ. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat