Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Назрнинг каффорати борасида

11:29 / 03.11.2015 | Abu.Abdulloh1991 | 3266

Ассалому алайкум! Ҳурматли “саволлар.ислом.уз” сайти ходимлари! Саволим назр каффорати тўғрисида эди.
1) Бир киши “агар бомдод намозини қазо қилсам ўша куннинг ўзидаёқ фалонча пул эҳсон қиламан” деб назр қилган. Аммо баъзи кунларда(пули йўқлиги ёки бошқа сабабга кўра) айтган назрини ўша куни адо эта олмади. Энди бу киши назрни кечиктириб адо этадими ёки каффорат ўтайдими?
2) Агар каффорат ўтаса ҳар бир қазо қилган ва назрини адо қилмаган куни учунми ёки назрнинг асли(битталиги) эътиборидан битта каффорат кифоя қиладими?
3) Каффоратни адо этишда 10 та мискиннинг таоми қийматидаги пулни бир кишига берса жоизми? Жавобларингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ таоло қилаётган хайрли ишларингизни бардавом қилсин!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Қасамда урф, назрда лафзга қаралади. Сиз келтирган "агар бомдод намозини қазо қилсам ўша куннинг ўзидаёқ фалонча пул эҳсон қиламан” деб назр қилишда назр бир мартага боғланади. Бир марта бамдодни қазо қилиб, қилган назрини адо қилса, назри тугайди. Агар “қачон ёки ҳар қачон бамдодни қазо қилсам” дейилганида эди, ҳар бир қазо қилинганига назр қилинган нарсани бериш вожиб бўлар эди.
3). Каффоратни адо этишда 10 та мискиннинг таоми қийматидаги пулни бир кишига берса жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat