Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ваъда бузилиши

14:00 / 06.11.2015 | ServantOfAllah | 2446

Ассалому алайкум! Аллоҳга ибодат чоғида бир гуноҳ қилиб ўзимдан ўзим ғазабланиб бу гуноҳни “энди ҳеч қачон қилмайман” деб ваъда бердим. Лекин ваъдамни бир марта эмас, бир неча марта буздим ва ҳалигача ушбу гуноҳни тарк этишда оқсаяпман. Албатта Қуръони Каримда, каффорат сифатида қул озод қилиш, ёки 60 мискинни таомлантириш, ёки 3 кун рўза тутиш айтилган. Мен гуноҳимнинг каффорати сифати 3 кун рўза тутишни аҳд қилдим, чунки юқоридагиларга ҳали қурбим етмайди. Саволим шуки, “энди ҳеч қачон қилмайман” деб берилган ваъданинг бир неча марта бузилишига ушбу каффорат етарлими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қасамнинг каффорати худди зиҳордаги каби қул озод қилиш ёки ўнта мискинни тўйдириш, ёхуд уларнинг ҳар бирига бутун баданини тўсадиган кийим беришдир. Шалворнинг ўзи кифоя қилмайди. Агар уларни адо этиш пайтида ожиз бўлса, кетма-кет уч кун рўза тутади. Қасамхўр бўлмай туриб, каффорат адо қилиш жоиз эмас.
Унинг лафзлари «агар», «қачон», «қачондир», «вақтики», «вақтидирки», «ҳар бир», «ҳар доимки»дир.
«Ҳар қачон»дан бошқада шарт мулкда бир марта вужудга келса, таълиқ ечилиб, жазо лозим бўлади.("Кифоя" китобидан).

Сизни “энди ҳеч қачон қилмайман” деб ичган қасамингиз доимийликка боғланган бўлиб, қачон ўша ишни қилсангиз алоҳида каффорат вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat