Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарздор инсоннинг эҳсони

07:11 / 08.11.2015 | halid | 2673

Ассалому алайкум! Бир инсон тўй қилиб, эл-юртга ош бераяпти, аммо катта қарзлари бор. Қарзини қайтаришни ўрнига бор пулини шундай маросимларга сарфлаб юбораяпти. Шу ҳолда бундай ошларга бизни таклиф қилишган бўлишса, нима қилиш керак? Бормаслик керакми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Устозимиз бир бўлган воқеани ҳикоя қилиб берган эдилар.
У кишининг шогирдаларидан бири келиб, “Устоз мен уйланмоқчиман ва тўйимга аҳли илмлар ва кўп уламоларни таклиф қилмоқчи эдим” деди. Шунда устоз маъқуллаб, баъзи бир маслаҳатларни бердилар. У маслаҳатга кўра анча ҳаражат бўладиган бўлди. Шунда келган талабанинг ёнидаги шеригига : “Сиз бунга нима дейсиз” дедилар. Шунда шериги : “Мен бу тўйга қатнаша олмайман” деди. Устоз ранжигандек бўлиб, “Шунча киши вақт топиб ташриф буюрсаю, сиз нега келмайсиз” дедилар. Дўсти айтдики : “Бу кишининг бир мунча қарзи бор, ҳозирги маслаҳатга кўра у қарзлар янада кўпаяди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : «Бойнинг (зиммасидаги ҳақни) бермай юриши зулмдир», деганлар. Қолаверса, гуноҳга рози бўлиш, гуноҳдир. Бу кишининг зулмларига рози ҳам, шерик ҳам бўла олмайман” деди. Устоз узоқ ўйланиб, аввало қарзни тўлашга сўнг  тўйни ихчамроқ қилишга буюрдилар.
قاعدة: الرضا بالكفر كفر ,الرضا بالمعصية معصية
 والمعنى أن من أقر الكافر على كفره وصحح ما هو عليه من الكفر أو زعم بأن جميع الناس من يهود أو نصارى أو غيرهم من ملل الكفر سيدخلون الجنة كأهل التوحيد والإسلام؛ أو أحب الكافر لكفره فهو كافر قولًا واحدًا؛ والدليل على هذه القاعدة قوله تعالى:{ وَقَدْ نَزَّلَ عَلَيْكُمْ فِي الْكِتَابِ أَنْ إِذَا سَمِعْتُمْ آيَاتِ اللَّهِ يُكْفَرُ بِهَا وَيُسْتَهْزَأُ بِهَا فَلا تَقْعُدُوا مَعَهُمْ حَتَّى يَخُوضُوا فِي حَدِيثٍ غَيْرِهِ إِنَّكُمْ إِذاً مِثْلُهُمْ إِنَّ اللَّهَ جَامِعُ الْمُنَافِقِينَ وَالْكَافِرِينَ فِي جَهَنَّمَ جَمِيعاً }(النساء: 140).

وقال القرطبي في تفسيره "الجامع":{إنكم إذاً مثلهم}، من لم يجتنبهم فقد رضي فعلهم، والرضى بالكفر كفر، فكل من جلس في مجلس معصية ولم ينكر عليهم يكون معهم في الوزر سواء، فإن لم يقدر على النكير عليهم فينبغي أن يقوم عنهم حتى لا يكون من أهل هذه الآية ا- هـ.
Шариатимизда қоида бор : Куфрга рози бўлиш куфр, гуноҳга рози бўлиш гуноҳ. Бунинг маъноси : Ким кофирнинг куфрига рози бўлса ва унинг ишини тўғри деб билса, улар ҳам ислом аҳли каби жаннатга киради деб даъво қилса ёки куфрини яхши кўрса, уламоларнинг якдил фикрига биноан кофир бўлади. Бунга далил Аллоҳ таолонинг “Нисо” сурасининг 140-ояти.

Батаҳқиқ, сизларга Китобда: «Аллоҳнинг оятларини уларга куфр келтирилган ва уларни истеҳзо қилинган ҳолда эшитганингизда, бошқа гапга ўтмагунларича, улар билан ўтирманглар», – деб нозил қилди. Албатта, у ҳолда (агар ўтирсангиз,) сиз ҳам улар кабисиз. Албатта, Аллоҳ мунофиқ ва кофирларнинг ҳаммасини жаҳаннамда жамловчидир.(“Тафсири Ҳилол” китобидан).

Имом Қуртубий “Ал-Жомиъ” тафсирларида “сиз ҳам улар кабисиз” оятини тафсир қилиб, : “Ким улардан сақланмаса, уларнинг ишига рози бўлган бўлади. Куфрга рози бўлиш куфрдир. Гуноҳ мажлисида ўтирган киши уларни гуноҳдан қайтармас экан, гуноҳда улар билан баробардир. Ким қайтаришга қодир бўлмаса, бу оят аҳлидан бўлиб қолмаслиги учун у ердан туриб кетиши лозим бўлади” деганлар.
Шайх Ҳазратлари “Қарз” китобида қуйидагиларни келтирганлар :

5. Қарздор имкон бўлиши билан қарзни узишга ўтиши зарур, акс ҳолда зулм қилган бўлади.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه، عَنِ النَّبِيِّ صلي الله عليه وسلم قَالَ: «مَطْلُ الْغَنِيِّ ظُلْمٌ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бойнинг (зиммасидаги ҳақни) бермай юриши зулмдир», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.
Моддий имкони бор одам ўз зиммасидаги молиявий бурчни адо этмай юриши золимликдир. У бу билан ҳақдорларга ҳам, ўзига ҳам зулм қилади. Ҳақдорлар ундан ўз вақтида ҳақларини ололмай, зулмга учрайдилар. Ўзи эса бу иши билан гуноҳга ботиб, ўзига зулм қилган бўлади.
Имом Шофеъийнинг ҳукмлари бўйича, агар бой кишидан мазкур иш иккинчи марта такрор бўлса, унинг гувоҳлиги қабул қилинмайди. Яъни жамиятдаги ишончсиз кишилар қаторига қўшилиб қолади.
Ушбу тушунча унутилгани сабабли жамиятларимизда бойлар, имкони бор одамлар бировнинг ҳақини бермай юриши кенг тарқалган. Агар бирор марта «Фалончи ўз зиммасидаги ҳақни вақтида адо этмагани учун уни ишончсиз киши деб эълон қилинсин», деган ҳукм чиққанида эди, дарҳол ҳамма ўзини ўнглаб олган бўлар эди. Минг афсуслар бўлсинки, ҳозирда ушбу шаръий ҳукмга амал қилиш кўпчиликнинг ёдидан кўтарилган. Қарзини узиш имкони бўла туриб, топган пулини турли ҳойи-ҳавасларга ишлатиб юрганлар оз эмас.
وَلِلْبُخَارِيِّ وَأَحْمَدَ وَالنَّسَائِيِّ: «لَيُّ الْوَاجِدِ يُحِلُّ وَعِرْضَهُ وَعُقُوبَتَهُ».
Бухорий, Аҳмад ва Насоий қилган ривоятда:
«Топганнинг бўйин товлаши унинг обрўсини (тўкишни) ва уқубатини ҳалол қилади», дейилган.
Аслида шариат бўйича бировнинг обрўсини тўкиш, азоблаш ҳаром. Аммо бировдан олган қарзини имкони бўлатуриб, бермай юрган одамнинг обрўсини тўкиш ҳам, азоблаш ҳам ҳалол бўлиб қолар экан.
Шунинг учун ҳукумат унинг гувоҳлигини қабул қилмаслик ҳақида қарор чиқаради. Мусулмончиликда бу иш энг катта обрўсизлик бўлиб, ундай одамни қамашга ҳам буюрилади. Бу ҳол ўзи учун ҳам, бошқалар учун ҳам эслатма, танбеҳ бўлади.(“Қарз” китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat