Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Салавот маъноси

08:38 / 08.11.2015 | Zakirjan | 3051

Ассаламу алайкум! “Ҳадис ва Ҳаёт”, “ислом.уз” сайтларидан саловот ҳақида батафсил маълумот олдим, лекин “Салли”, “Барик” сўзларини барибир тушунмаябман. Улар ҳақида соддароқ тушунтирсангизлар. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нимани юбораяпмиз? “Ала оли”га ҳозирги яшаб турган солиҳ авлодлари ҳам кирадими? Яна Иброҳим алайҳиссалом ва у кишининг "оли"ларига бўлганидек саловот бўлсин дейилаяптими ёки уларга ҳам саловот юбораяпмизми? Саволимда нуқсонлар бўлса узр, севикли Пайғамбаримизга Саловотлар бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

 عَنْ كَعْبِ بْنِ عُجْرَةَ  رضي الله عنه قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ  صلي الله عليه وسلم يَقُولُ فِي الصَّلَاةِ: «اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَآلِ إِبْرَاهِيمَ، وَبَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَآلِ مُحَمَّدٍ، كَمَا بَارَكْتَ عَلَى إِبْرَاهِيمَ وَآلِ إِبْرَاهِيمَ، إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ وَالشَّافِعِيُّ وَاللَّفْظُ لَهُ.
Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда:
«Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин ва алаа аали Муҳаммадин, камаа соллайта ъалаа Иброҳийма ва аали Иброҳима. Ва баарик ъалаа Муҳаммадин ва аали Муҳаммадин, камаа баарокта ъалаа Иброҳийма ва аали Иброҳийма. Иннака ҳамиидун мажиид», дер эдилар».
Бешовлари ва Шофеъий ривоят қилишган. Лафз ўша кишиники.
Ташаҳҳуддан кейин саловот айтиш суннатдир.
Саловотнинг сийғаси ҳам турли ҳадисларда турлича келган, ана ўшалардан бирини айтилса бўлади.
«Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин» – «Аллоҳим! Муҳаммад алайҳиссаломга Ўзингнинг зиёда раҳматларингни нозил қилгин».
«Ва алаа аали Муҳаммадин» – «Муҳаммаднинг оила аъзоларига ҳам».
«Камаа соллайта ъалаа Иброҳийма ва аали Иброҳима» – «Худди Иброҳимга ва Иброҳимнинг оила аъзоларига Ўз раҳматингни нозил қилганингдек».
«Ва баарик ъалаа Муҳаммадин ва аали Муҳаммадин» – «Муҳаммадга ва Муҳаммаднинг оила аъзоларига ўз баракангни нозил қил».
«Камаа баарокта ъалаа Иброҳийма ва аали Иброҳийма» – «Худди Иброҳимга ва Иброҳимнинг оила аъзоларига Ўз баракангни нозил қилганингдек».
«Иннака ҳамиидун мажиид» «Албатта, Сенинг Ўзинг мақталган, улуғланган Зотсан».(“Кифоя” китобидан).
Ала оли”га ҳозирги яшаб турган солиҳ авлодлари ҳам киради.

وذهب زيد بن أرقم إلى أنهم من تحرم عليهم الصدقة، وهم آل علىٍّ، وآل عقيل ، وآل جعفر، وآل العباس ، وهو الراجح.
قال السيوطى: هؤلاء هم الأشراف حقيقة فى سائر الأعصار وهو ما عليه الجمهور، وهو معنى رواية مسلم عن زيد بن أرقم قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: (أما بعد..أيها الناس إنما اًنا بشر يوشك أن يأتينى رسول ربى فأجيب ، وأنا تارك بينكم ثقلين: أولهما: كتاب الله ، فيه الهدى والنور، فخذوا بكتاب الله واستمسكوا به) فحث على كتاب الله ورغب فيه ، ثم قال: (وأهل بيتى، أذكركم الله فى أهل بيتى) قالها ثلاثًا، فقال له حصين: ومن أهل بيته يا زيد؟ أليس نساؤه من أهل بيته؟ قال: نساؤه من أهل بيته ، ولكن أهل بيته من حرم الصدقة بعده ، قال: ومن هم؟ قال: آل علىّ، وآل عقيل ، وآل جعفر، وآل العباس رضى الله عنهم.


Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтидан мурод, садақа ейиш ҳаром бўлган кишилардир. Улар Али, Ақил, Жаъфар, Аббос розияллоҳу анҳумларнинг авлодларидир". Шу гап рожиҳ гапдир. Имом Суютий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг авлодлари барча замонда ҳам ҳақиқатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байти ҳисобланадилар. Муслим ривоят қилган ҳадисда : Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : Аммо баъд, эй одамлар, мен ҳам башарман. Яқинда Роббимнинг расули ҳузуримга келади, мен унга ижобат қиламан. Орангизда икки оғир нарсани қолдириб кетувчиман. Улардан бири Аллоҳнинг Китоби. Унда ҳидоят ва нур бордир. Аллоҳнинг Китобини олинг ва уни маҳкам ушланг”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг Китобига чақириб, унга тарғиб қилдилар. Сўнг : “Аҳли байтим ҳақида сизларга Аллоҳни эслатаман” деган гапни уч бора такрорладилар. Ҳусойн : “Эй Зайд, у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байти кимлар? Аёллари аҳли байти эмасмиди?” деди. Зайд : “Аёллари аҳли байтидан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин садақа ҳаром бўлган кишилар ҳам у зотнинг аҳли байтидандирлар” деди. Ҳусойн : “Улар ким” деди. Зайд ибн Арқам “Улар Али, Ақил, Жаъфар, Аббос розияллоҳу анҳумларнинг авлодларидир” деди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat