Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Руҳ ва жасад

06:47 / 13.11.2015 | Akkuratniy88 | 2877

Ассаламу алайкум! Олдинги берган саволимга жуда чиройли ва тушунарли жовоб берганларингиз учун катта раҳмат. Тўғриси шундай сайт очганларингизга хурсандман. Ҳозирги фитна даврда ҳаммагаям ишониб савол бера олмайди одам. Тўғри илм олса эди ҳамма, балки ватанфурушлар камаярмиди. Исломга эндигина қадам босганим учун кўп савол бераётгандурман, бунинг учун минг бор узр. Лекин бир жавобингизни ўқиб яна савол туғилди. Қиёматгача жасад қабрда руҳ эса(шунга лойиқ бўлса) жаннатга киради дегансизлар. Яна бир жойда қабр азобига учраган одамни руҳи келиб хабар оларкан. Савол : Агарда руҳ билан жасад бошқа-бошқа жойда бўлса, биз қайси бирида бўламиз? Яъни биз қайси бирида нимани хис қиламиз? Мана руҳ жаннатда бўлса, жасад қабрда бўлса, биз жасадни ҳолатини ҳис қилиб қабрда ётамизми ёки руҳни ҳис қилиб, руҳ бўлиб юрамизми? Ахир иккаласиям ўзимизку. Яна кичкина саволим Имом Ал-Бухорий қайси мазҳабда бўлганлар? Бирданига иккита савол берганим учун минг бор узр.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таолонинг Ўзи билади.
Имом Бухорийнинг фиқҳий мазҳаблари ҳақида аҳли илмлар турлича гапларни айтганлар.
Тожуддийн Субкий ўзининг «Тобақотуш Шофеъийя» ктобида, Сиддиқ Ҳасанхон ўзнинг Абжадул Улум» китобида ва Ибн Ҳажар ўзининг «Фатҳул Борий» китобида Имом Бухорийнинг шофеъий мазҳабида бўлганларини айтганлар.
Ибн Қайюм ал-Жавзийя ўзининг «Эъломул муқиъийн» китобида ва Ибн Абу Яъло ўзининг «Тобақотул Ҳанобила» китобида Имом Бухорийни ҳанбалийлардан деганлар.
Шайх Тоҳир Жазоирий, шайх Муҳаммад Закариё Кандеҳлавий ва бошқалар Имом Бухорий ўзлари мужтаҳид фақиҳ бўлганлар дейдилар. Ушбу гапни кўпчилик қўўлаб қувватлайди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat