Ассалому алайкум! Эр ва хотин биргаликда кийимсиз, бир-бирини чўмилтирган ҳолда ғусл қилса бўладими ? Хуфтон намозларини ўқиганларидан кейин жинсий алоқа қилсалар макруҳ бўладими?
Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади:
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كُنْتُ أَغْتَسِلُ أَنَا وَالنَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مِن إِنَاءٍ وَاحِدٍ، مِنْ قَدَحٍ يُقَالُ لَهُ الْفَرَقُ. وَفِي رِوَايَةٍ: وَنَحْنُ جُنُبَانِ. رَوَاهُمَا الْخَمْسَةُ
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«У киши: «Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга «фарақ» деб аталадиган мис идишдан ғусл қилар эдим», деганлар».
Яна бир ривоятда «Икковимиз ҳам жунуб эдик», дейилган.
Икки ҳадисни бешовлари ривоят қилганлар.
Шарҳ: Оиша онамиз васф қилган «фарақ» деб аталувчи мис идишга ўн олти ратл сув сиғар экан (олти ярим литрдан кўпроқ).
Фарақ маълум бир идишга қўйилган ном бўлмай, ўн олти ратл сув сиғадиган мис идиш Ҳижозда шу ном билан юритилади.
Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинаётган бу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хотинларидан бошқа киши била олмайдиган нарса – жунуб ҳолидаги эр-хотин бир идишдан ғусл қилишлари жоизлиги масаласи ривоят қилинмоқда. Мўминлар оналарининг асосий хизматларидан бири ҳам шу. Эр-хотин орасида бўладиган шариат ишларини Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўриб-билиб, Ислом умматига ривоят қилиб бериш ҳам катта хизмат саналади. Ҳадисдан олинадиган фойда очиқ-ойдин кўриниб турибди.(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).
Макруҳ эмас. Валлоҳу аълам.
http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=23055.0
http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=9925.0