Истиғфор

Muhammad Bobur сўради 2 йил аввал

Ассалому алайкум! Киши доимо истиғфор айтиб юришни ният қилган бўлса, қайси лафздаги истиғфорни айтиб юрган афзалроқ? Биз билганларимиздан «Астағфируллоҳ», «Аллоҳуммағфирлий» ёки бошқа истиғфор лафзи афзалроқми? “Аллоҳуммағфирлий” лафзини такрорлаганда дилда маъносини қайтариш осон туюляпти. Аллоҳ сизларни яхшиликлар билан мукофотласин! Барчаларингизни Аллоҳ учун яхши кўрамиз! 

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 йил аввал

Ва алайкум ассалом! Қайси бири ўзингизга қулай бўлса ўшани айтинг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Амалларнинг энг яхшиси бардавом бўлганидир” деганлар. Валлоҳу аълам.