Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тушда кўриш

15:29 / 20.11.2015 | Baxtiyor Sheraliyev | 7442

Ассалому алайкум! Бундан 10-13 йилча аввал пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни тушда кўриш учун “Ваш-шамси” сурасини душанба ёки пайшанба кунлари, уйқудан олдин, таҳорат билан, етмиш маротаба ўқиш керак деган гапни эшитган эдим. Бироқ манбаасини эслай олмайман. Бу гап қанчалик ҳақиқат? Жаноб пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни тушда кўриш учун шариатимизда бирор бир кўрсатма ёки тавсия борми? Жавобингиз учун ташаккур.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз айтган гап кимнингдир тажрибаси бўлиши мумкин. У зотни тушда кўриш муҳим эмас, балки у зотнинг суннатларига амал қилиш муҳимдир. Абу Лаҳаб, Абу Толиб, Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салуллар у зот билан тирикликларида қучоқлашиб кўришган, бирга таомланишган. Лекин уларнинг бу амаллари уларга фойда келтирмади. У зотга яқин бўлиш, шафоатларига сазовор бўлиш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари “Қиёмат куни сизларни менга мажлис жиҳатидан энг яқин бўладиганингиз, хулқи чиройли бўлганларингиздир” деганлар. Бошқа бир ҳадисларда : “Жума куни ва кечасида менга кўп саловат айтинглар. Ким менга бир бор саловат айтса, Аллоҳ унга ўнта раҳматини юборади” деганлар. Шояд шу амалларда бардавом бўлинса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушда кўриш ҳам насиб бўлиб қолар. Одатда бу амалларда бардавом бўлувчилар тушида у зотни зиёратига мушарраф бўлганлар. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat