Ассалому алайкум! Бу савол олдин кўп берилган экан, лекин ўзим учун етарли жавоб тополмаганлигимдан сизларни яна безовта қилаяпман. Бунинг учун минг бор узр. Соч бўёқлари сунъий бўлгани, сочни бутунлай қамраб сув ўтказмаганлиги учун ундан фойдаланиш мумкин эмаслигини, лекин ҳиннога бўяш мумкинлигни кўпчилик билади. Менинг сочимда оқ жуда кўплиги учун қора ҳиннога бўямоқчи эдим. Лекин табиий қора ҳинно ҳақида эшитмагандим. Одамлар “кимёвий ишлов берилади” деб айтишди. Табиий қора ҳинно бўладими? Сотувдаги ҳар хил қора ҳиннолардан фойдаланса бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Ҳиннонининг қораси бўлмайди. Унга бошқа ранг қўшилган бўлиши мумкин.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилингапн ҳадисда :
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Охири замон бўлганида бир қавм пайдо бўлади. Улар кабутарнинг кўкси каби қора билан бўянадилар. Улар жаннатнинг ҳидини ҳам тотмайдилар” деганлар. (Абу Довуд ривояти).
Абу Қуҳофа розияллоҳу анҳуни Макка фатҳи куни олиб келинди. Унинг соч-соқоли худди сағомадек оппоқ эди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Буни бирор нарса ила ўзгартинглар. Қорадан четланинглар», дедилар».
Муслим ва Абу Довуд ривоят қилган. Валлоҳу аълам.
http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=13020.0