Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарз сўраганга

20:25 / 27.11.2015 | jahongir 1982 | 2761

Ассаламу алайкум! Ҳурматли ҳайъат аъзолари. Қўшним мендан қарз сўради, мен 6 ой давомида бўлиб-бўлиб қайтариш шарти билан бердим. Бергим йўқ эди, лекин “пулим йўқ ва бошқа режаларим бер эди” деб алдаб қўйгани Аллоҳдан қўрқдим. Қарз сўраган одамга, айниқса мусулмонга, сабабини айтмасдан “қарз беролмайман, сабабини ҳам айтолмайман”(чунки уни қайтариб беришига ёки айтган муддатида қайторолмаслигини гумон қилаётган бўлсам) деб айтиб, сўралган қарзни бермаса ҳам бўладими? Аллоҳ ҳаммамизни тўғри йўлга етакласин. Амийн.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Қарз олувчининг ҳолатига қаралади. Ҳақиқатан муҳтож бўлса, берган яхши. Лекин нексияси бор одам ласетти олмоқчи бўлиб қарз сўраса бермаса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat