Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ота онанинг гуноҳи фарзандга урадими?

16:02 / 30.11.2015 | Abubakr6 | 3865

Ассалому алайкум! Ота-оналарини қилган гуноҳлари боласига урганини воқеликда кўриб қоламиз. Шуни далили борми? Яъни ота-онанларнинг гуноҳи кабиралари сабаб фарзанд балоланиши ҳақиқатми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Каҳф” сураси 82-оятида марҳамат қилади :
82. Деворга келсак, у шаҳардаги икки етим боланики бўлиб, унинг остида икковларининг хазинаси бор эди. Уларнинг оталари солиҳ одам эди. Бас, Роббинг икковларининг вояга етишини ва хазиналарини чиқариб олишларини ирода қилди. Роббинг тарафидан раҳмат ўлароқдир...
Уларнинг марҳум оталари солиҳ киши бўлган бўлиб, ундан қолган ушбу хазинани Аллоҳ таоло улар вояга етгач, юзага чиқармоқни ирода қилди.("Тафсири Ҳилол" китобидан).
Тафсирларда “уларнинг оталаридан” мурод еттинчи оталари эканлиги зикр қилинган.
Саъийд ибн Мусаййябдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилинади:
«У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борганида:
«Исминг нима?» дедилар.
«Ҳазн», деди.
«Сен Саҳлсан», дедилар.
«Отам қўйган исмни ўзгартирмайман», деди.
Ибн Мусаййяб деди: Шундан бери бизда ҳазн-қўполлик бардавом».
Яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бобом назарларидан қолганларидан буён ҳозиргача бизнинг оилада қўполлик давом этиб келяпти.
Нотўғри, номаъқул исмни яхшиликка ишора қилувчи исмга ўзгартирмаганликнинг оқибатида бу оилада ана шундай ҳолат кузатилган экан, бундан Аллоҳ Таоло сақласин. Ровийнинг боболари янги исмни эшитиб, ташаккур айтсалар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларини қабул қилсалар, эҳтимол, оилаларида яхшилик, енгиллик, хурсандчилик бўлар эди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat