Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Диллерлик

12:11 / 03.12.2015 | shuhrat | 3264

Ассалому алайкум! Сизлардан Аллоҳ рози бўлсин. Бошқа юртдан ўзимизга клей маҳсулотини олиб келадиган одамлар бор. У клей маҳсулоти ҳар хил фирмаларники бўлиб, улар ҳар хил давлатлардан келади. Маҳсулотлар асосан бир вазифани бажаради. Мен қайсидир бир фирмани танлаб, ўша фирма билан шартнома қилиб, “бу маркани фақат менга сотасан” деб келишиб, юртимизга олиб келиб, сақламасдан бозорга ва башқа рақобатчиларимга қараб бир нархни бегилаб сотсам бўладими? Бир маркани эгаллаб олишим мумкинми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аслини олганда диллерлик жоиз. Агар одамларнинг ҳаёлига келмаган, улар учун манфаатли бирор янгиликни юртимизга олиб кирсаю, халқнинг манфаатини ўйласа бу қандай ҳам яхши. Лекин бунда шу ишни амалга оширувчининг шахсий фойдаси биринчи ўринга қўйилган бўлади. Бир маркани эгаллаб олмасдан кўпчилик олиб келишда эса рақобат бўлиб, бунда нарх пастлаб халқнинг манфаати юқори туради. Диллерликда бир жиҳатдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг : «Ҳеч бирингиз ўзи учун яхши кўрган нарсани биродарига ҳам раво кўрмагунича мўмин бўла олмайди» ҳамда «Ўзинг учун яхши кўрган нарсангни уларга ҳам илинмоғинг, ўзинги учун кариҳ кўрган нарсани уларга ҳам кариҳ кўрмоғинг» деган ҳадисларига зиддиядлик ҳам кўзга ташланади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat