Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

22 ёшдан кейин

20:56 / 05.12.2015 | Шахобиддин | 3921

Ассаламу алайкум! Устозлар савол бироз нокулай бўлса узр. Бир одамнинг айтишча, эркак киши ёши 22га киргач ҳам уйланмаса, нафсни қондириб турмаса касалликка чалинар эмиш. Ҳозир менинг ёшим 24да, уйланишга шароит тўғри келмаса, фахш иш қилишга Аллоҳдан қўрқаман. Нима қилиш керак? Ўша одамнинг гаплари қанчалик ҳақиқатга яқин? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! “Эркак киши ёши 22га киргач ҳам уйланмаса, нафсни қондириб турмаса касалликка чалинар эмиш” деган гап фосиқ кишининг гапи. Агар уни ҳалол деса диндан чиқиш хавфи ҳам бор. Лекин шариатимизда сиз каби инсонларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида никоҳга тарғиб жуда кучли тарзда келган. Ушбу ҳақиқатни англаб етишимиз учун қуйидаги икки ҳадисни ўрганиб чиқамиз.

عَنْ عَبْدِ اللهِ رضي الله عنه  قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صلي الله عليه وسلم يَقُولُ: يَا مَعْشَرَ الشَّبَابِ، مَنِ اسْتَطَاعَ مِنْكُمُ الْبَاءَةَ فَلْيَتَزَوَّجْ، فَإِنَّهُ أَغَضُّ لِلْبَصَرِ وَأَحْصَنُ لِلْفَرْجِ، وَمَنْ لَمْ يَسْتَطِعْ فَعَلَيْهِ بِالصَّوْمِ، فَإِنَّهُ لَهُ وِجَاءٌ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Эй ёшлар жамоаси, сиздан ким никоҳга қодир бўлса, уйлансин. Албатта, у кўзни тўсувчи ва фаржни сақловчидир. Ким қодир бўлмаса, рўзани лозим тутсин, бу унинг учун бичилишдир», деганларини эшитдим».
Бешовлари ривоят қилганлар.
Ушбу ҳадиси шарифдаги «никоҳга қодир бўлса», деб таржима қилинган ибора арабчада «боъа» дейилиб, моддий, маънавий ва жисмоний жиҳатдан никоҳга қодирлик маъносини англатади.
Демак, шу маънодаги қудратга эга бўлган ҳар бир мусулмон уйли-жойли, оилали бўлишга ҳаракат қилмоғи лозим. Агар никоҳга моддий ёки маънавий жиҳатдан қудрати етмаган, сарф-харажатни кўтара олмайдиган ёки уйланса, умр йўлдошига зулм қилишдан ўзини тўхтата олмайдиган ёшлар бўлса, рўза тутишлари керак. Шу йўл билан улар шаҳватларини босадилар. Чунки рўза туфайли кишининг шаҳвати пасайиб, бошқа жинсдагиларга шаҳват билан қарамайдиган, фаржини зинога ишлатмайдиган ҳолга келади.
Оддий ҳолатларда эса бу икки хавфнинг олдини никоҳ олади. Никоҳдаги киши ўз шаҳватини ҳалол йўл билан қондирганлиги учун, кўзи номаҳрамларга қарашдан тийилган, фаржи ҳаромга юришдан сақланган бўлади.(“Бахтиёр оила” китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat