Ассалому алайкум! Саволим шундан иборатки, баъзи пайтларда арзимаган ишга ҳам маст бўлиб қолган меҳмонлар одатдагидан кўпроқ пул беришади. Ушбу ҳолатда хизмат ҳақим ҳалол бўладими?
Ва алайкум ассалом! Аввало уларга хизмат ҳаққингизни қанчалигини тушунтиринг. Мабодо “ортгани сенга ёки ҳадя” дейишса олишингиз жоиз. Лекин маст бўлишидан нимани ирода қилганингизни тушунмадик. Валлоҳу аълам.