Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар. Улама соч ҳаром эканлигини билдик. Ҳозирда аёлларда урф бўлган (суний) улама киприкларнинг шариатимиздаги ҳукми қандай? Улама киприклар уланган ҳолда олинган таҳорат билам намоз ўқиш жоизми? Аллоҳ илмингизни янада зиёда қилсин.
Ва алайкум ассалом! Киприк улаш ҳаром саналмасада, шариатимизда жоиз бўлмаган ишдир. Уланган ҳолда олинган таҳорат жоиз эмас. Чунки у ёпиштирилган жойнинг остига таҳорат пайтида сув тегмайди. Гўё таҳоратсиз намоз ўқилган бўлади. Валлоҳу аълам.