Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Суғуртадан фойдаланиш

15:15 / 26.12.2015 | Farohiddin | 4476

Ассаламу алайкум! Суғурта компанияси билан ҳаётни суғурта қилиш шартномаси тузиб, ҳар ойлик маошимнинг бир қисмини ушбу компанияга ўтказиб турсам, менинг шу ўтказган ойлик маошим даромад солиғидан озод қилинади. Бу нарса солиқ кодексида расман кўрсатилган. Яъни, мен ушбу суғурта хизматидан ҳаётимни суғурта қилиш учун эмас, балки давлат берган солиқ имтиёзидан фойдаланиш ва ойлик маошимни жамғариш мақсадида қилаяпман(ниятим имтиёздан фойдаланиш ва ойлигимни жамғариш). Шу мақсадда ушбу суғурта туридан фойдаланса бўладими? Шу масалага шаръий ойдинлик киритиб берсангизлар.
Иккинчи масала: Маълум вақт ўтгандан кейин, мен суғурта компаниясидан жамғарилган пулимни оламан. Суғурта компанияси менга, ўзимни пулимга қўшимча бонус сифатида озгина пул қўшиб беради. Бунинг ҳукми қандай бўлади? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Икки саволингизга жавоб шуки, сиз суғуртага ўтказган пуллар қарз ҳисобланиб, шариатимизда қарз устига устама олиш рибо ҳисобланади. Олиш вақтида, ўтказган пулингиздан ортиқчасини олиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat