Тарбия учун қўлланма

СаволларМавзу: Руҳий тарбияТарбия учун қўлланма
Sherzod112 сўради 2 йил аввал

Ассалому алайкум! Устозлар! Ўзим намоз ўқийман, илмим етганича Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишга харакат қиламан. Оила аъзоларимни Аллоҳга ибодат қилишлари, гуноҳ ва савобни билишлари ва шу каби ҳар бир мусулмон одам учун фарз ва суннат бўлган амалларни бажаришлик кераклигини қандай йўл билан айтишга бироз қийналаяпман. Сабаби оилада энг кенжасиман, акаларимга дин ҳақида ва нима тўғрию нима нотўғрилигини айтишга жуъратим етмайди. Ҳали унчалик илмга эга бўлмаган акаларимга илк бор қандай китобларни ўқишни таклиф қилсам бўлади? Уларга бирдан фарзлар ҳақида гапирсам тушуниши ва қабул қилиши қийин бўлади. Шунда ёрдам беришингизни сўрайман. Аллоҳ рози бўлсин!

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 йил аввал

Ва алайкум ассалом! Уларга аввало “Ибодати Исломия”, сўнг “Руҳий тарбия” ва “Яхшилик ва силаи раҳм” китобларини тавсия қилинг. Валлоҳу аълам.