Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Азон

19:56 / 02.01.2016 | mnk1969 | 2645

Ассаламу алайкум! Узтозлар ҳар бир берилган жавобдан биз жуда кўп фойда олаяпмиз. Саволим : Йўл ёки бошқа жойда(масжиддан ташқарида) кетаётганимизда номоз вақти кириб қолса, шошилиб азон айтмай фарзни ўқиб, суннатни машинада ўқиб кетамиз. Шу ишимиз тўғрими? Бизларга берган билимларингиз учун сизлардан Аллоҳ рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Жоиз. Фарзни машина ичида ўқиш жоиз эмас. Суннатни машинада ўқиш учун шаҳардан ташқарига чиққан бўлиши керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шаҳардан ташқарида нафл намозларини улов устида ўқир эдилар. Тўрт мазҳаб соҳиблари ҳам шаҳар ташқарисида фарз ва вожибдан бошқа намозларни уловда, ҳозирги кунда машиналарда ўқиб кетишни жоиз дейдилар. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда : “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам улов устида машриққа қараб намоз ўқир эдилар. Фарзни ўқимоқчи бўлганларида уловдан тушиб, қиблага қараб намоз ўқир эдилар” дейилган. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat