Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарз намозлари

06:47 / 10.01.2016 | JB | 3835

Ассалому алайкум! "Фарз намозлари овоз чиқариб ўқилади", - деган фикрдаман. Бу фикрим хатоми? Чунки, кеча "Московский соборний мечет"да имом асрни овоз чиқармай ўқиди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Мусулмон одам ўз фикрига эмас, балки шариат ҳукмларига суяниш ва итоат қилиши керак.

Овозни ошкора ёки махфий қиладиган ўринларда ошкора ва махфий қилиш вожидбир.(Бу ҳукм жамоатга тегишлидир. Ёлғиз ўқувчи махфий намозларни махфий, қилиши вожиб. Жаҳрий намозда эса махфий ёки жаҳрий қилиш ихтиёрий).
Фарз намозлардан бомдоднинг икки ракъатида ҳам, шом ва хуфтоннинг биринчи икки ракъатида, жума ва икки ийд намозларида қироатни овоз чиқариб қилиш вожибдир. Пешин ва аср намозларида қироат овоз чиқармай қилиниши вожиб.
Ушбу ҳолат жуда кўплаб ривоятларда келган.

وَقِيلَ لِخَبَّابٍ: بِأَيِّ شَيْءٍ كُنْتُمْ تَعْرِفُونَ قِرَاءَةَ النَّبِيِّ  صلي الله عليه وسلم فِي الظُّهْرِ وَالْعَصْرِ؟ قَالَ: بِاضْطِرَابِ لِحْيَتِهِ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ.

«Хаббобга:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пешин ва асрдаги қироатларини нимадан билар эдингиз?» дейилди. У:
«Соқолларининг қимирлашидан», деди».
Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилишган.
Пешин ва аср намозида қироат махфий қилингани бу ривоятда очиқ-ойдин айтиб турилибди. Саҳобалар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қироат қилаётганларини фақат у зотнинг соқоллари қимирлашидан билиб олар эканлар.(“Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat