Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намозни бузувчи амаллар

06:42 / 10.01.2016 | Bilol0080 | 4995

Ассалому алайкум! Мен “ҳар доим тўртинчи ракъатда ўтирмай туриб кетилса, модомики бешинчи ракъатга рукъу қилинмагунча қайта ўтириб саждаи саҳв қилиб намоздан чиқилади. Агар бешинчи ракъатга рукуъ қилиб юборилса, яна бир ракъат қўшиб, олти ракъат қилиб, саждаи саҳв ила намоздан чиқилади” деб биламан ва шунга амал қилардим. Бир қори ака бу ҳолда намоз бузилади, чунки қаъдаи охир бўлмади. “Мухтасар”да шундай дейилган” дедилар. Шу тўғрими? Жавоб учун раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Агар намозхон қаъдаи охирга ўтирмай туриб кетса, модомики, сажда қилмаган бўлса, қайтиб ўтиради ва саждаи саҳв қилади.
Чунки у фарз амал бўлган қаъдаи охирни кечга сурди.
Агар сажда қилган бўлса, фарзи нафлга айланади ва агар истаса, олтинчи ракъатни қўшади.
Бешинчи ракъатнинг саждасини қилиши билан фарз намози нафлга айланади. Беш ракъатли намоз бўлмагани учун олтинчи ракъатни ҳам ўқиб қўйса, олти ракъатли нафл ўқиган бўлади. Фарзни бошқатдан ўқийди.
Агар намозхон қаъдаи охирга ўтирганидан кейин унутиб туриб кетса, модомики, сажда қилмаган бўлса, қайтиб ўтириб, салом беради.
Чунки тик турган ҳолда салом бериб бўлмайди. Бунда саждаи саҳф қилмайди.
Агар сажда қилган бўлса, фарзи тамом бўлади ва олтинчи ракъатни қўшади ҳамда саждаи саҳв қилади.
Чунки унинг учун намозидан салом беришдан бошқа нарса қолмаган эди. Саждаи саҳвни қилиши нафлни одатдагидек бошламагани учун бўлади. Ўша ортиқча намоз унинг учун
Икки ракъат нафл бўлади. Улар пешиннинг суннати ўрнига ўтмайди.
Яъни ўша икки ракъат ортиқча намоз пешиннинг фарзидан кейинги икки ракъат суннати ўрнига ўтмайди. Уларни алоҳида ўқийди.(“Кофоя” китобидан). Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat