Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуодаги қўлнинг ҳолати

21:47 / 19.01.2016 | Sardor Niyazov | 3038

Ассалому алайкум! Мен бир қавмни кўрдим. Улар дуони қўлини параллел тирсакини букмаган ҳолатда ушлайдилар ва уларнинг айтишича бу суннат, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дуо қилганлар экан. Ва “шундай қилинглар, бошқасини қилмаган яхши” дедилар. Уларнинг бу иши ва айтган сўзи тўғрими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилаётганларида қўлларини кўтарганлари зикр қилинган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бери саҳобалар, тобеъинлар ва табаъа тобеъинларнинг таомулига кўра ҳозирги кунгача истисқодан бошқа ўринларда қўлни бир-бирига текказиб дуо қилиниб келинмоқда. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat