Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қандай йўл тутиш керак?

13:49 / 25.01.2016 | Zafarov Murodjon | 2707

Ассаламу алайкум! Бу саволни бир танишимнинг илтимосига кўра йўллаяпман. У кишининг хотини аввал Тошкентда яшаб, вилоятга келин бўлиб, ўн йил яшади ва икки фарзандлик бўлган. Кейинчалик вилоятда яшагиси келмай, эрининг норозилигига қарамасдан ҳозир Тошкентда яшайди. Эри ноилож бошқа аёлни никоҳига олди. Энди икки хотинни тенг кўриш муаммо. Ҳар иккисининг ҳам моддий таъминотини йўлга қўйган. Аммо бири 600 км узоқда, бири эса яқинида. Бу ҳолатда икки хотинни тенг кўриш ҳукми қандай бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу аёлларнинг розилигига боғлиқ. Иброҳим алайҳиссалом Ҳожар онамизни Маккаи Мукаррамага ташлаб келганларидан кейин, Шомда Сора онамиз билан яшаб, гоҳ-гоҳида Ҳожар онамиздан хабар олиб турардилар. Бу уларнинг розилигига мувофиқ ҳолат тақозосига кўра эди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat