Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Талоқ тушганми?

18:24 / 27.01.2016 | tasodifan | 2486

Ассалому алайкум! Турмуш қурганимизга 6 йил бўлаяпти. Талоқ ҳақида кенг маълумотга эга эмасдим, сайтингиз туфайли кенгроқ маълумотлар олдим. Саволим: биз шу 6 йил мобайнида кўп маротаба жанжаллашиб қолганмиз. Турмуш ўртоғим “кет уйингга, йўқол” каби ва шунга ўхшаш сўзларни айтардилар. Улар ажрашиш мақсадида айтмаганлар. Асосан жаҳлда, қўрқитиш ёки жазолаш учун айтардилар. Ҳавотирим шунданки, бу нарса кўп такрорланган. Доим бир ёки икки ҳафта ўтмай ярашиб кетар эдик. Бу жанжалларимиз ичида бир неча талоқ тушган бўлиши мумкинми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу эрингизнинг ниятига боғлиқ. Талоқ қўйиш мақсадида айтган бўлса, тушади. Ният қилмаган бўлса тушмайди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat