Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Эрнинг рухсатисиз

15:02 / 01.02.2016 | Lz | 4237

Ассаламу алайкум! Муҳтарам “Зикр аҳлидан сўранг ҳайъати” аъзолари, Аллоҳ сизлардан рози бўлсин! Оиламизда кичкина келишмовчиликлар сабаб аёлим билан аразлашиб қолдик. У “ажрашаман, яшамайман” деб уйдан кетиб қолди. Ўжарлик қилиб уйга қайтмаяпти. Бир ёшли қизимиз бор, ҳозирда иккинчи фарзандга 4-5 ойлик ҳомиладор. Келишмовчиликнинг сабаби “Болани туғмайман” деб, менинг рухсатимсиз аборт қилдирибди. Бунинг ҳукми қандай бўлади? Илтимос ёрдам беринглар. Жавоб учун аввалдан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Одатда бундай ишни қилувчи аёлларга Аллоҳнинг бирор балоси ёғилади. Бироз кечикиши мағрурлантириб ва ҳотиржам қилиб қўймасин. Аллоҳ кофирларга бошқача, мусулмонларга бошқача муомала қилади. Бошқа дин вакилларининг бунданда баттар ишларни қилишаётсада, уларни жазоламаслиги мусулмонларни алдаб қўймаслиги керак. Озроқ сабр қилсангиз ўзи хатосини тушунади ва тушунмасдан бошқа иложиси ҳам қолмайди. Тўрт ойда чақалоққа руҳ киради. Аёлингизни қилган иши одам ўлдириш ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat