Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исо алайҳиссалом…

18:00 / 17.02.2016 | Abdulloh Husayn | 3673

Ассалому алайкум! Бир-бирига боғлиқ бир неча савол беришга рухсат бергайсизлар. Маълумки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан олдин келган пайғамбарлар фақат ўз қавмларига юборилганлар. Демак, Исо алайҳиссалом ҳам фақат яҳудийларга пайғамбар бўлиб келган эканларда? Ундай бўлса, (исломдан олдин) ўша динга кирган  бошқа қавмларнинг ҳукми қандай бўлади? Ўша даврларда ҳам аҳли фитрат бўлганми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан аввал келган пайғамбарлар фақат ўз қавмларига юборилганлар” дегандан, “Уларга юклатилган вазифа ўзларининг қавмларига шариатни етказишдан иборат” деган маънони билдиради. Чунки, у вақтларда бир вақтнинг ўзида бир неча пайғамбарлар бўлган. Бундан “Мусо алайҳиссалом ёки Исо алайҳиссаломга Бану Исроилдан бошқа кишилар иймон келтиришлари жоиз эмас” деган маъно келиб чиқмайди. Исо алайҳиссалом яҳудийларга эмас, балки Бану Исроилга пайғамбар бўлганлар. Яҳудийлар ҳам Бану Исроилнинг бир бўлаклари ҳисобланади. Пайғамбарларга иймон келтирган ҳар бир одам мўмин бўлади. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat