Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ишга кириш учун таржимаи ҳолни сохталаштириш

15:17 / 14.06.2013 | najotizlab | 2863
Мен ҳозир хориждаман. Бу ерда аҳвол шунақаки, бирор ишга кириш учун 3-5 йилча бир соҳада яхшигина ишлаган бўлиши керак. Лекин менда шунча иш тажрибаси йўқ, ишга киришим қийин бўлиб турибди. Мен яшаётган мамлакатда, айрим консалтинг компаниялар ўқишни битирган менга ўхшаган болларга 1-2 ой бирор тренинг қилиб (касбга тайёрлаб) кейин шу соҳада 5-6 йил иш тажрибаси бор қилиб таржимаи ҳолни ёлғон маълумот билан тўлдиришади. Ана ундан кейин катта катта компанияларга ишга топширишади. Иш топиб кетсангиз, ойлигингиздан хизмат ҳақи ундирилади. Бу етикетдан узоқ нарсаку десам, менга айтишдики (мусулмонлар ҳам), жуда кўпчилик одам шунақа қилиб таржимаи ҳолни ўзгартиргани учун, иш бозори жудаям рақобатли бўлиб кетган, ҳаққоний тажрибани кўрсатиб иш тополмайсан дейишди. Мени ўйлантирган нарса, шунақа консалтинг компанияларга борсам, кейинчалик иш топсам ҳалол бўладими йўқми? Шунки, бир компания бўлмаса, бошқаси албатта билмай ишга олиб қўяверади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Ёлоғон ишлатиш мумкин эмас.

Топ рейтинг www.uz Openstat