Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуйидаги ҳадис саҳиҳми?

07:31 / 26.06.2013 | bani odam | 2786

Анас ибн Молик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради:
"-Ё Расулуллоҳ! Қўлимда бир бурда ноним бўлса, шуни садақа қилганим яхшими, ёки 100 ракъат нафл намоз ўқиганим яхшими?
- Бир бурда нон садақа қилганингиз афзал.
- Ё Расулуллоҳ бир тишлам ҳаром луқма келганда нари қилганим афзалми, ёки 1000
ракъат нафл намоз ўқиганим яхшими?
- Бир тишлам ҳаром луқмани нари қилганингиз 1000 ракъат
нафл намоз ўқиганингиздан афзалдир.
- Ё Расулуллоҳ! 2000 ракъат нафл намоз ўқиганим яхшими, ёки ғийбатни нари қилганим яхшими?
- Ғийбатни тарк қилишингиз 2000, 10000 ракъат нафл
намоз ўқигандан афзал.
- Ё Расулуллоҳ! Бир бева қаровсиз қари, тул хотиннинг машаққатини йенгил қилиб ёрдам берганим яхшими ёки 10000 нафл намоз яхшими?
- 10000 ракъат нафл намоздан шу қаровсиз қари хотинни хизматини қилишингиз
яхшироқдир.
- Ё Расулуллоҳ! Оилам билан бир соат ўтирганим яхшими, ёки масжидда бир ой эътикоф ўтирганим яхшими?
- Эй Анас оилангиз билан бир соат ўтиришингиз, менинг масжидимда эътикоф ўтиришингиздан афзал.
- Ё Расулуллоҳ! Оиламга пул сарф қилганим афзалми, ёки Аллоҳни йўлидаги нафл ибодатга сарф қилганим афзалми?
- Кишини Аллоҳни омонат қилиб қўйган оиласига сарф қилган бир динори, Аллоҳни йўлида 1000 динор садақа қилгандан афзалдир.
- Ё Расулуллоҳ ота-онамга яхшилик қилганим афзалми, ёки 1000 йил ибодат қилганим афзалми?
- Ота -онага яхшилик қилишлик миллион йиллик ибодатдан
афзалдир"


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Бу ҳадисдан бехабарман.

Топ рейтинг www.uz Openstat