Фарз намозларини суннат намозларидек овозсиз ўқиш мумкинми?

СаволларМавзу: НамозФарз намозларини суннат намозларидек овозсиз ўқиш мумкинми?
Vosiqov сўради 2 йил аввал

Фарз намозларини суннат намозларидек овозсиз ўқиш мумкинми?

1 жавоб
"Зикр Аҳлидан Сўранг" Маъмурият жавоб берди 2 йил аввал

Намоздаги қироатнинг фарзи адо бўлиши учун махфийликнинг энг охирги даражаси, ўқишини ўзининг қулоғи эшитиб туришидир. Овоз чиқармай тилининг ўзини қимирлатиб ёки хаёлидан ўтказиб қироат қилиш билан қироатнинг фарзи адо бўлмайди. Жаҳрий намозларда қиратни жаҳрий қилиш, фақат жамоат намозларида вожибдир. Ёлғиз ўқувчи махфий қилгани афзалдир. Валлоҳу аълам.