Ассалому алайкум! Аллоҳга шукр 5 фарзандим бор. Динимиз ҳукмларини ўрганаётган даврда туғилган кичик икки фарзандимга ақиқа қилганман. Катта 3 фарзандимга ақиқа килмаганман. Аммо ҳар бир фарзандларимиз туғилганидан сўнг хурсандчилик билан бир неча қўйлар сўйилган, лекин ақиқа деб ният қилишни ҳеч ким тушунтирмаган. Биз “садақа” деб ният қилиб, қўйни сўяверганмиз. Сиз устозларнинг саъйи харакатларингиз билан ҳозир садақа билан эҳсоннинг фарқини тушунаман. Саволим қўйидагича:
1. Катта фарзандларим ўғил бўлгани учун 6 қўйни бир кунда сўйиб ақиқа қилсам исроф бўлмайдими?
2. 6 қўй ўрнига бир қора мол сўйиш ҳукми қандай? Агар сўйиш мумкин бўлса, неча ёш бўлиши керак? Илмларингиз янада зиёда бўлсин.
Ва алайкум ассалом! 1. 6 қўйни бир кунда “ақиқа” деб сўйишинингз жоиз. Зиёфат қилиб беришингиз шарт эмас. 2. 6 қўй ўрнига бир қора мол сўйиш жоиз. Ҳайвон қурбонликдаги каби икки ёшдан кичик бўлмаслиги керак. Валлоҳу аълам!